Logo

Беш ойда 57,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Bugun 21:501 daqiqa

2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда йирик саноат корхоналари томонидан 57,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,9 фоизга кўп.

Беш ойда 57,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди © dairynews.today

2026 йилнинг январь–май ойларида мамлакатда йирик корхоналар томонидан 57,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда 10,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (7,9 трлн сўм) ва Самарқанд вилояти (7,7 трлн сўм) жойлашган.

Шунингдек, Андижон ва Фарғона вилоятларида 4,5 трлн сўмдан, Бухоро вилоятида 3,7 трлн сўм, Қашқадарё ҳамда Наманган вилоятларида 3,5 трлн сўмдан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Қорақалпоғистон Республикасида мазкур кўрсаткич 2,5 трлн сўмни ташкил этган. Навоий вилоятида 2,4 трлн сўм, Хоразм вилоятида 1,8 трлн сўм, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида 1,7 трлн сўмдан, Жиззах вилоятида эса 1,6 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Vaqt.uz аввалроқ мамлакатда фаолият юритаётган 62 мингта саноат корхонасининг 20 фоизи (12,4 мингта) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келиши ҳақида хабар берганди.

Teglar

Mavzuga oid