Logo

Блогер Сирожиддин Одилов устидан иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Судда жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланди.

Блогер Сирожиддин Одилов устидан иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Бугун, 24 июл куни Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида блогер Сирожиддин Одиловга (тармоқларда Sirojiddin Media) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Vaqt.uz мухбири хабар берди.

Суд мажлисига судя Санжар Расулов раислик қилаётган бўлса, давлат айбловини прокурор Нодир Жафаров қўллаб-қувватламоқда.

1



Бугунги маҳкамада кўриб чиқилиши режалаштирилган умумий 6 та эпизоддан 5 таси бўйича иш тафсилотлари ўрганилди. Мажлис давомида жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланиб, улар судья, прокурор ҳамда адвокатлар томонидан сўроқ қилинди.

2


Маълумот учун, блогер Сирожиддин Одилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг:
165-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран содир этилган товламачилик);

3

168-моддаси 3-қисми «б» ва «в» бандларида (такроран, хизмат мавқeидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

5


У ушбу айбловлар билан жорий йилнинг 9 март куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

Ўша вақтда Одиловнинг адвокатлари: Хуршида Насриддинова ва Шоҳрух Ҳамидов Пастдарғом туман ИИБга бориб, ҳимоя ордер тақдим этишгани, бироқ, Ички ишлар бўлими ходимлари Одиловни бинонинг орқа дарвозасидан олиб чиққан ҳолда судга санкция учун олиб боргани ҳамда давлат ҳисобидан адвокат қатнаштиришганини кескин танқид қилиб чиққан эди.

6


Адвокатлар иддаосича, бу вазиятда Одиловнинг ҳимоя ҳуқуқи бузилган, адвокатларнинг эса профессионал ҳаракатига тўсқинлик қилинган.

Иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 27 июл куни ўтказилиши белгиланди.

Teglar

Mavzuga oid