БМТ Бош котиби Исроилнинг Эронга ҳужумига изоҳ берди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Яқин Шарқдаги ҳарбий кескинликнинг авж олиши муносабати билан жиддий ташвиш билдирди. Унинг таъкидлашича, бундай ҳужум музокаралар давом этаётган бир пайтда амалга оширилгани хавотир уйғотади.

БМТ Бош котиби Исроилнинг Эронга ҳужумига изоҳ берди
Гутерриш ўз баёнотида шундай дейди: «БМТга аъзо барча давлатлар БМТ Устави ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этиши шарт». У, шунингдек, вазиятнинг янада чуқур инқирозга айланмаслиги учун томонларни максимал тоқат ва сиёсий эҳтиёткорликка чақирди. Исроил томони 13 июн куни Эрон ҳудудидаги бир қатор ядровий ва ҳарбий объектларга ҳаво зарбалари берганини тасдиқлади. Бу ҳужумлар айнан ядровий дастур бўйича музокаралар Уммонда давом этаётган пайтга тўғри келди. БМТ раҳбари бу каби ҳаракатлар нафақат минтақада, балки бутун дунёда хавфсизлик мувозанатини издан чиқариши мумкинлигини айтиб, халқаро ҳамжамиятни вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга чорлади.

Teglar

Mavzuga oid