«BYD» акциялари ўсмоқда: нефт нархлари ошиши электромобиллар талабини кучайтирди

28.03.2026 | 10:303 daqiqa

Янги моделлар, кучли аккумуляторлар ва хорижий бозорлардаги талаб ошиши «BYD» акцияларининг бир йилдаги энг яхши ўсишини таъминлади.

«BYD» акциялари ўсмоқда: нефт нархлари ошиши электромобиллар талабини кучайтирди

Хитойнинг электромобил ишлаб чиқарувчи «BYD» компанияси акциялари март ойида сўнгги бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг яхши ойлик ўсишни кўрсатиши мумкин. Компания АҚШнинг Эрон билан уруши туфайли нефт нархларининг жаҳон миқёсида ўсишидан фойда кўрмоқда: бу электромобилларга бўлган талабни қўллаб-қувватламоқда, деб ёзади «Bloomberg».

Янги моделлар ва янада кучли аккумуляторлар

Ҳонгконгда савдо қилинадиган «BYD» акциялари март ойида қарийб 12 фоизга ошди ва йирик технологик компанияларни кузатиб борадиган «Hang Seng Tech Index» индексининг етакчиларидан бирига айланди. Шу каби динамикани электромобил ишлаб чиқарувчи бошқа компаниялар – «Nio» ва «Zhejiang Leapmotor» акциялари ҳам кўрсатмоқда. Агентлик қайд этишича, урушгача Хитойда талабнинг сустлиги ва кучли нарх рақобати ҳақидаги хавотирлар фонида бу сектор аксинча пасайишда эди.

Вазиятни ўзгартириш мақсадида «BYD» март бошида янги моделлар ва янада кучли аккумуляторларни тақдим этди. «Bloomberg»нинг ёзишича, ички бозорда талабнинг тикланиши ҳали ҳам ўтган йил май ойидаги тарихий максимумдан 30 фоиздан ортиқ пастда қолиб келаётган акциялар учун қўшимча драйвер бўлиши мумкин.

27-март куни Ҳонгконг савдоларида компания акциялари молиявий ҳисобот эълон қилиниши олдидан 4,7 фоизга ошди.

Ўсиш сабаблари ва муаммолар

Компаниянинг хорижий савдолари йиллик ҳисобда дастлабки икки ойда 50 фоизга ўсди. Шу билан бирга, Марказий ва Жанубий Америка давлатларида буюртмалар кескин ошгани қайд этилмоқда. Хорижий бозорларга чиқиш «BYD»нинг ўз зарядлаш технологиясини жорий этиши орқали янада тезлашиши мумкин, айниқса зарядлаш тезлиги ва инфратузилма асосий чеклов бўлиб қолаётган мамлакатларда, деб хабар беради «Bloomberg». Шунингдек, март ойида бутун Осиё бўйлаб «BYD» дилерлик марказларида бензин нархларининг ўсиши фонида автомобилларга талаб юқори бўлиб қолмоқда, дея қайд этади агентлик.

«Хорижга экспансия хитойлик автогигантлар учун заруратга айланди», – дейди «Third Bridge» таҳлилчиси Розали Чен.

Унинг сўзларига кўра, аккумуляторларнинг ўз ишлаб чиқарилиши ва нарх афзалликлари «BYD»га экспорт савдоларида юқори рентабелликни сақлаш ҳамда «нефт нархлари ошиши туфайли юзага келган талаб ўсишидан самарали фойдаланиш» имконини беради.

Шу билан бирга, Чен «ортиқча тўйинган» деб таърифлаган ички бозорда муаммолар сақланиб қолмоқда. Нарх бўйича кучли рақобат ва Пекин томонидан берилаётган имтиёзларнинг босқичма-босқич қисқартирилиши сотувларга босим ўтказмоқда: 2025-йил якунларига кўра, компания сўнгги олти йилдаги энг паст ўсиш кўрсаткичини – тахминан 7,6 фоизни намоён этиши кутилмоқда, деб ёзади «Bloomberg».

Таҳлилчилар нима демоқда?

«Financiere de L’Echiquier»нинг Осиё акциялари бўлими раҳбари Кевин Нет «BYD» акциялари жорий йилда сотувлар тикланиши кутилмалари фонида ўсаётгани, бу янги моделлар чиқарилиши, технологиялар жорий этилиши ва энг муҳими, хорижий бозорларда ижобий динамиканинг сақланиб қолиши билан боғлиқ эканини таъкидлайди.

«Биз Филиппин ва Индонезиядан хабарлар кўряпмиз – у ерларда одамлар электромобил сотиб олиш учун навбатга туришмоқда. Узоқ муддатда бу электромобилларга қизиқишни тиклашга ва уларни, айниқса ривожланган мамлакатларда, истеъмолчилар диққат марказига қайта олиб келишга ёрдам беради», – дейди «Gavekal Capital» портфел менежери Леонид Миронов.

Шу билан бирга, «BYD» акцияларига нисбатан шубҳалар ҳам сақланиб қолмоқда, бу, жумладан, улар бўйича қисқа позициялар (short positions) ўсишида акс этмоқда. «S&P Global» маълумотларига кўра, эркин муомаладаги акцияларга нисбатан қисқа позициялар улуши йил бошидан 0,7 фоиздан 3,8 фоизгача ошган.

«BYD» маҳсулотлари хорижда тобора кўпроқ тан олинаётган бўлса-да, компания ҳали ички бозорда ўз улушини сақлаб қолишга қодир эканини исботлаши керак. Яқиндаги технологик янгиликлардан кейин дилерлик марказларида трафик ошди, аммо буюртмаларнинг барқарор тикланиши ҳали кузатилмаяпти», – деди «BofA

Teglar

Mavzuga oid