Дам олиш кунлари юқори ҳарорат ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

08.08.2025 | 13:302 daqiqa

9–11 август кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир кутилмайди, айрим жойларда шамол кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари юқори ҳарорат ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 9–12 август кунлари Республика бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида шамол 10–12 август кунлари секундига 13–18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 9–11 август кунлари кундузи +35...+40 даража, 12 августда +32...+37 даража атрофида бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида 9–11 август кунлари кундузи +37...+42 даража, 12 августда +33...+38 даража бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида шамол 10–12 август кунлари кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +35...+40 даража атрофида бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузи +37...+42 даража, кечаси +21...+26 даража бўлиши кутилмоқда. Шамолнинг кучайиши ва чанг-тўзон эҳтимоли бор. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамол нисбатан суст — секундига 5–10 метр атрофида. Ҳарорат 9–11 август кунлари кундузи +34...+39 даража, 12 августда +32...+37 даража бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Шамол баъзи нуқталарда секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +27...+32 даража, кечаси +14...+19 даража бўлади.

Teglar

Mavzuga oid