Доналд Трамп криптовалюталардан 1,4 млрд доллар даромад олганини маълум қилди
АҚШ президентининг Ҳукумат этикаси идорасига тақдим этган молиявий ҳисоботида World Liberty Financial крипто лойиҳасидан қарийб 800 миллион доллар ва ўзининг Trump мемкоинларидан 635 миллион доллар ишлаб топгани қайд этилди.
© ReutersАҚШ президенти Доналд Трамп 2025 йил учун АҚШ Ҳукумат этикаси идорасига молиявий ҳисоботини тақдим этди.
Ҳисоботга кўра, АҚШ президенти криптовалюта лойиҳаларидан 1,4 миллиард доллардан ортиқ даромад олган. Трампнинг асосий даромади World Liberty Financial крипто лойиҳасидан тушган бўлиб, у қарийб 800 миллион долларни ташкил этади. Бундан ташқари, у ўзининг мемкоинлари савдосидан ҳам 635 миллион доллар даромад кўрган.
Маълумот учун, Трамп бир йил аввал World Liberty Financial токенлари савдосидан 57,35 миллион доллар даромад олганини билдирган эди. Бу йилги ҳисоботда эса ушбу кўрсаткич қарийб тўққиз бараварга ошгани қайд этилган.
Ушбу молиявий ҳисобот Трамп даромадининг асосий қисми рақамли активлар ва криптовалюта лойиҳалари ҳисобига шаклланаётганини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида криптовалуталар сабабли Трамп ва оиласининг умумий бойлиги 6,8 млрд долларга етган эди.





