Logo

Эркинжон Турдимовга уч нафар ўринбосар тайинланди

Bugun 21:011 daqiqa

Ойбек Йўлдошев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди. Меҳринисо Пардаева ва Санжар Мирзалиев ҳам вазир ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Эркинжон Турдимовга уч нафар ўринбосар тайинланди © kollaj

20 октябрь куни Президентнинг тегишли қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида кадрлар тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Йўлдошев Ойбек Беҳзодович Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у «PwC Uzbekistan» компаниясининг давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори сифатида фаолият юритган.

Пардаева Меҳринисо Дониёровна Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Мирзалиев Санжар Маҳаматжан ўғли Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Беларусь–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори сифатида фаолият юритган.

Teglar

Mavzuga oid