Эртага Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

27.02.2026 | 16:152 daqiqa

28 феврал куни республиканинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди, фақатгина водий вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин.

Эртага Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидромет 28 феврал куни Ўзбекистон ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+4 даража илиқ, кундузи +10...+12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +18...+23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Teglar

Mavzuga oid