Фарғонада 300 млн долларлик замонавий шифохона қурилади

Bugun 19:141 daqiqa

Шифохона 800 ўринга мўлжалланган бўлиб, Саудия компанияси билан ҳамкорликда барпо этилади.

Фарғонада 300 млн долларлик замонавий шифохона қурилади © Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фарғона вилоятида 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича йирик инвестиция лойиҳасига старт берилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳа халқаро стандартлар асосида амалга оширилади.

Уч томонлама келишув вазир Асилбек Худаяров, “Vision International Investment Company” раҳбари Омар Ал-Мидани ва “KOS Construction Mekanik Elektrik Fe LLC” директори Субутай Гузел томонидан имзоланди. Лойиҳа қиймати қарийб 300 млн доллар бўлиб, қурилиш 36 ой давом этади.

Замонавий тиббиёт маркази

Янги тиббиёт мажмуаси ҳудуддаги бешта ихтисослаштирилган муассасани ягона комплексга бирлаштиради. Бу орқали аҳолига кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, орган трансплантацияси, нефрология ва ортопедия йўналишларида юқори технологияли хизматлар кўрсатилади.

photo_2026-04-15_16-36-26

Шунингдек, 160 ўринли интенсив терапия ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ҳам ташкил этилади. Илғор диагностика ва даволаш инфратузилмаси жорий қилиниши хизматлар сифатини ошириши кутилмоқда.

Халқаро ҳамкорлик ва ДХШ модели

Мазкур лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиб, Халқаро молия корпорацияси ва Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги кўмагида ишлаб чиқилган. У Марказий Осиёдаги энг йирик тиббиёт объектларидан бирига айланиши кутилмоқда.

photo_2026-04-15_16-36-26 (2)

Мутахассислар фикрича, янги шифохона ишга тушгач, беморларнинг хорижда даволанишга бўлган эҳтиёжи камаяди ва тиббий хизматлар сифат жиҳатдан янги босқичга чиқади.

Teglar

Mavzuga oid