Газ лимити барча ҳудудларда 15-мартгача узайтирилди

03.03.2026 | 12:522 daqiqa

Совуқ об-ҳаво кутилмалари сабаб аҳоли учун қўлланилган 500 метр кублик имтиёз 15 мартгача сақлаб қолинди.

Газ лимити барча ҳудудларда 15-мартгача узайтирилди

Мамлакат бўйича табиий газ истеъмоли учун иситиш мавсумида белгиланган 500 метр кублик базавий меъёр 2026-йил 15-мартга қадар узайтирилди. Қарор совуқ ҳаво массаларининг республика ҳудудларига кириб келиши эҳтимоли инобатга олинган.

Энди эса барча ҳудудларда бир хил тартибда 15 мартгача сақланиб қолади. Бу қарор аҳолига қўшимча молиявий юк тушишининг олдини олишга қаратилган.

15-мартдан кейин эса вазият яна таҳлил қилинади. Об-ҳаво шароитига қараб, зарурат туғилса, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин. Бу эса қарорнинг вазиятга қараб қайта кўриб чиқилишини англатади.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган 500 метр кублик базавий меъёр 2026-йил 15-мартга қадар узайтирилиши ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Табиий газ тарифлари

2025-йил 1-майдан бошлаб аҳоли истеъмолчилари учун табиий газ тарифлари ҳажм ва мавсумга қараб қуйидагича белгиланган:

Иситиш мавсумида (ноябр–феврал) ижтимоий меъёр 500 куб метргача этиб белгиланган.

Тўлов миқдори:

0–500 м³ гача — 1 000 сўм

501–2 500 м³ — 1 800 сўм

2 501–5 000 м³ — 2 100 сўм

5 001–10 000 м³ — 2 500 сўм

10 001 м³ ва ундан юқори — 3 000 сўм

Бошқа мавсумда (март–октябр) ижтимоий меъёр 100 куб метргача этиб белгиланган.

Тўлов миқдори:

0–100 м³ гача — 1 000 сўм

101–2 500 м³ — 1 800 сўм

2 501–5 000 м³ — 2 100 сўм

5 001–10 000 м³ — 2 500 сўм

10 001 м³ ва ундан юқори — 3 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1-мартдан газ нархи оширилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб, тўловлар эски тарифда амалга оширилишини, бироқ 1-мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарганини маълум қилган эди.

Teglar

Mavzuga oid

Газ лимити барча ҳудудларда 15-мартгача узайтирилди | Vaqt.uz