Logo

Иккинчи мутахассислик учун аризалар қабули бошланди

Bugun 21:051 daqiqa

Қабул 10 августгача онлайн давом этади.

Иккинчи мутахассислик учун аризалар қабули бошланди

Бугун, 10 июлдан бошлаб олий маълумотга эга шахслар учун бакалавриат таълим йўналишларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бўйича аризалар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Иккинчи олий таълим фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Аризалар 10 августга қадар (шу куни ҳам) my.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда қабул қилинади.

Ариза топшириш тартиби ва талаблар

Ариза топшириш учун фуқаролик паспорти ёки ID-карта маълумотлари, бакалавр дипломи ва унинг иловасининг электрон нусхаси, шунингдек, ўқиш исталган олий таълим ташкилоти ҳамда таълим йўналишини танлаш талаб этилади.

Шунингдек, хорижий олий таълим муассасалари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлар белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши керак.

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари ҳар бир олий таълим ташкилоти томонидан унинг илмий-педагогик салоҳияти ҳамда моддий-техник базасидан келиб чиқиб мустақил белгиланади.

Teglar

Mavzuga oid

Иккинчи мутахассислик учун аризалар қабули бошланди | Vaqt.uz