Logo

Марказий банк май ойида 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

Bugun 14:292 daqiqa

Марказий банк ҳузуридаги Банк назорати қўмитаси май ойида 8 маротаба йиғилиш ўтказиб, банк ва кредит ташкилотлари фаолиятига оид 36 та масалани кўриб чиқди.

Марказий банк май ойида 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил май ойида ўтказилган саккизта йиғилиш давомида жами 36 та масалани муҳокама қилди. Кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган.

Қўмита томонидан рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 26 та масала кўриб чиқилди. Улар орасида кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, аудиторлик малака сертификатларини тақдим этиш, микромолия ва факторинг ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ҳамда тўлов ташкилоти лицензиясини вақтинча тўхтатиш билан боғлиқ масалалар бор.

Шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгашлари ва бошқарувлари аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимларига кўрсатилган номзодлар бўйича 14 та масала ҳам муҳокама қилинди.

Май ойида кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 10 та масала ҳам кўриб чиқилди. Бунда Марказий банк кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрларга риоя қилиниши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция текширувлари натижалари таҳлил қилинди.

Шунингдек, тақсимланмаган фойдани тақсимлаш ҳамда молиявий хизматларни «тартибга солиш қумдони» доирасида синовдан ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама марказида бўлди.

Тўртта ташкилот жазоланди

Қўмита йиғилишларида қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этмаган ташкилотлар фаолияти ҳам кўриб чиқилди.

Инспекция текширувлари ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар асосида 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди. Марказий банк мазкур ташкилотлар номини очиқламаган.

Teglar

Mavzuga oid

Марказий банк май ойида 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди | Vaqt.uz