Миллий валютадаги омонатлари фоизи ошди

27.02.2026 | 13:551 daqiqa

Январ ойида миллий валютадаги омонатлар бўйича ўртача фоиз 0,5 фоизга ошиб, инфляция пасайиши ҳисобига реал даромад ҳам кўтарилди.

Миллий валютадаги омонатлари фоизи ошди

Январ ойида миллий валютадаги банк омонатлари бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 18,9 фоизни ташкил этиб, декабр ойига нисбатан 0,5 фоизга ошди. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки» ҳисоботида маълум қилинди.

Йиллик ҳисобда кўрсаткич 0,6 фоизга камайганига қарамай, омонатлар даромадлилиги августдан бери илк бор ойлик ўсишни қайд этди.

image_2026-02-27_10-28-15

Қисқа ва узоқ муддатли омонатлардаги ўсиш

Бир йилгача бўлган қисқа муддатли омонатлар бўйича ставка 17,5 фоизни ташкил этди ва ой давомида 0,2 фоизга кўтарилди. Узоқ муддатли депозитлар бўйича ўртача ставка 19,2 фоизга етди, бу декабрга нисбатан 0,5 фоиз юқори. Аммо сўнгги 12 ой ичида ушбу сегментда фоизлар 1 фоизга пасайган.

Жисмоний шахслар учун омонатлар даромадлилиги 20,6 фоиз даражасида деярли ўзгармади. Шу билан бирга, ўтган йилнинг январ ойига нисбатан бу кўрсаткич 1,6 фоизга камайган. Юридик шахслар учун эса ўртача ставка 16,3 фоизни ташкил этди, бу ойлик 0,1 фоиз ва йиллик 0,4 фоиз пасайишни англатади.

Инфляция пасайиши ҳисобига аҳоли омонатлари бўйича реал фоиз ставкаси 8,4 фоизга, юридик шахсларники эса 5 фоизга етди. Ҳар икки кўрсаткич ой давомида 0,2 фоизга ошган.

Teglar

Mavzuga oid