Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

08.08.2025 | 15:003 daqiqa

Россия Президенти Мирзиёевга 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.

Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди
8 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда икки томонлама муносабатлар ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Владимир Путин 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокаралар натижалари ҳақида Шавкат Мирзиёевга маълумот берди. Суҳбат чоғида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталинди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестиция кўрсаткичларидаги ўсиш суръатини таъминлаш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳудудлар даражасида самарали ҳамкорлик, ишбилармонлик алоқалари ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Мулоқотда, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия раҳбарларининг бўлажак учрашувлари ҳамда қўшма тадбирлар тақвими кўриб чиқилди. Президентлар келгусидаги қадамлар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этдилар.

Teglar

Mavzuga oid