Logo

Носир ал-Хелаифи ФИФА президенти бўлиши мумкин

Bugun 08:301 daqiqa

Европа футбол расмийлари «ПСЖ» президентини ФИФА раҳбарлигига номзод сифатида муҳокама қилмоқда.

Носир ал-Хелаифи ФИФА президенти бўлиши мумкин

Европа футбол доираларида Франциянинг «ПСЖ» клуби президенти Носир ал-Хелаифини ФИФА президенти лавозимига номзод сифатида илгари суриш имконияти муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда «Politico» манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ушбу музокаралар 2026-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида бошланган. Манбаларнинг айтишича, Европа футбол расмийлари Жанни Инфантино сиёсатига нисбатан ортиб бораётган норозилик фонида янги номзод вариантини кўриб чиқмоқда.

Айниқса, Инфантино Жаҳон чемпионатининг тижорат ҳуқуқлари улушини хусусий инвесторларга сотиш режасини муҳокама қилаётгани ҳақидаги хабарлар бу жараённи тезлаштирган.

Хелаифи вакиллари хабарни рад этди

«Politico»нинг ёзишича, европалик мансабдорлардан бири ҳозирги вазиятни изоҳлар экан, Носир ал-Хелаифининг номзоди учун «барча омиллар мос келганини» айтган.

Бироқ «ПСЖ» президенти вакиллари нашрга берган изоҳида бу маълумотларни рад этди. Улар Носир ал-Хелаифининг ФИФА раҳбарлигига нисбатан «ҳеч қандай қизиқиши, нияти ёки режаси йўқ»лигини таъкидлаган.

Сайлов 2027-йилда

«Politico» манбаларига кўра, Носир ал-Хелаифининг номзоди 2027-йилда бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги сайловида Жанни Инфантинога реал рақобатчига айланиши мумкин.

Ҳозирча унинг расман номзоди кўрсатилгани йўқ. Шу билан бирга, Европа футбол доираларида ФИФА бошқаруви, Жаҳон чемпионатининг тижоратлашуви ва ташкилотнинг келгуси ривожланиш йўналишлари юзасидан баҳслар тобора кучайиб бормоқда.

Teglar

Mavzuga oid