Logo

«Onix» ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Bugun 09:571 daqiqa

Тошкентда хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимлари иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибатида ЙПХ ходимларидан бири ҳалок бўлгани, яна бир неча киши шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.

«Onix» ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди © Videodan kadr

16-июл куни соат 18:30 ларда Тошкент шаҳрининг Дўрмон йўли ва Ғазалкент кўчалари кесишмасида учта хизмат мотоцикли ҳамда бир нечта енгил автомобиль иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса содир бўлишидан олдин чорраҳада автомобиллар ва пиёдалар ҳаракати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тартибга солинганини кўриш мумкин. Қора рангли фургон ҳамда яна бир автомобиль юқори тезликда чорраҳадан ўтиб кетгач, йўл ҳаракат учун очилган. Светофорнинг яшил чироғи ёқилгач, енгил автомобиллар ҳаракатланишни бошлаган.

Шу пайт чорраҳага чиққан «Onix» русумли автомобилга катта тезликда ҳаракатланаётган икки патруллик мотоцикли, уларнинг ортидан эса яна бир мотоцикл келиб урилган. Кучли зарба оқибатида енгил автомобилда ёнғин келиб чиққан ва у қарама-қарши йўналишдаги бошқа автомобиллар билан ҳам тўқнашган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида патруллик мотоциклини бошқариб келган ЙПХ ходимларидан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани билдирилди. Бироқ жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча очиқланмаган.

«Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларида асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз.», — дейилади ЙҲХХ баёнотида.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid

«Onix» ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди | Vaqt.uz