«Open Bank» бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Kecha 19:351 daqiqa

У Марказий банк билан келишилгандан сўнг расман лавозимига киришади.

«Open Bank» бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди © Фото: LinkedIn / Музроб Мамараимов

Музроб Зухриддинович Мамараимов «Open Bank» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари – Бошқарув аъзоси лавозимига сайланди. Унинг мандати 3 йилни ташкил қилади.

Музроб Мамараимов мазкур тайинловга қадар банкнинг чакана банк хизматлари бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган.

У ҳақида

Музроб Зухриддинович Мамаримов — банк-молия соҳаси мутахассиси. У халқаро банк иши ва молия йўналиши бўйича Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Шунингдек, Буюк Британиянинг Суонси ҳамда Россиянинг Сбер университетларида ўз малакасини оширган.

Касбий фаолиятини 2019 йилда «Агробанк» тизимида бошлаган Мамаримов, қисқа вақт ичида оддий мутахассис лавозимидан банк бошқаруви раиси ёрдамчиси даражасигача бўлган йўлни босиб ўтган. 2023 йилдан эса фаолиятини «Open Bank» жамоасида давом эттириб, чакана банк хизматлари йўналишига масъул этиб тайинланган.

«Open Bank» ҳақида

2025 йил 17 июндаги акциядорлар йиғилиши қарорига кўра, «Smartbank» АЖ номи расман «Open bank» деб ўзгартирилди.

Банкнинг 90 фоиз улушига эгалик қилувчи «Future Open Technology Group» ушбу ребрендинг орқали «Open Card», «Open Market» ва «Open Biznes» лойиҳаларини ягона молиявий экотизим остида бирлаштиришни мақсад қилган.

Маълумот учун, 2025 йилнинг биринчи чорагида банкнинг соф фойдаси 76,4 фоизга камайиб, 628,5 млн сўмни ташкил этган.

Teglar

Mavzuga oid