Logo

Ўзбекистон 2026 йилда Россиядан 10 млрд куб метрдан ортиқ газ импорт қилиши мумкин

Халқаро энергетика агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Ўзбекистонга газ экспорти йил давомида қарийб 50% га ошади. Бу ички ишлаб чиқариш ҳажми сўнгги йилларда кетма-кет камайиши фонида юз бермоқда.

Ўзбекистон 2026 йилда Россиядан 10 млрд куб метрдан ортиқ газ импорт қилиши мумкин

Ўзбекистон 2026 йилда Россиядан қувур орқали олинадиган табиий газ ҳажмини қарийб 50% га ошириши мумкин. Прогнозларга кўра, келгуси йилда импорт ҳажми 10 млрд куб метрдан ошади.

Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) газ бозори бўйича ҳисоботида Россия Қозоғистон орқали “Марказий Осиё — Марказ” қувур тизими ёрдамида Ўзбекистонга газ етказиб беришни босқичма-босқич ошираётгани қайд этилди.

«Россия газини қувур орқали Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 2025 йилдаги 7 млрд куб метрдан 2026 йилда 10 млрд куб метрдан ошиши кутилмоқда», — дейилади ҳисоботда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг Россия ва Туркманистондан газ импорти қиймати $1,65 млрдни ташкил этган. Бу аввалги йилга нисбатан 1,2% га кам.

Бироқ пул кўринишидаги пасайишга қарамай, Россиядан харид қилинган газ ҳажми ошган. Импорт 14,9% га кўпайиб, 5,64 млрд куб метрдан 6,48 млрд куб метрга етган.

Vaqt.uz аввалроқ январ–май ойларида газ харидлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84,1% га ошиб, $724,7 млнни ташкил қилгани ҳақида хабар берганди. Шундан $68,2 млн пропан импорти ҳиссасига тўғри келган. Пропан хариди эса 3,3 баробарга кўпайган.

Ойлар кесимида энг катта импорт ҳажми май ойида $216,4 млн қийматида қайд этилди. Январда бу кўрсаткич $167,6 млн бўлган бўлса, февралда $34,6 млнгача пасайди. Март ва апрель ойларида эса мос равишда $158,3 млн ҳамда $147,8 млнлик газ харид қилинган.

Рисунок1

Бундан ташқари, Хитойга газ етказиб берувчи давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда — $3,8 млрд. Кейинги ўринларда Туркманистон ($3,32 млрд), Мянма ($624,4 млн), Қозоғистон ($309,4 млн) ва Ўзбекистон ($139,6 млн) жойлашган.

Газ экспорти камаймоқда

Табиий газ экспортида эса аксинча пасайиш кузатилмоқда. 2026 йилнинг дастлабки беш ойида экспорт ҳажми 29,6% га қисқариб, $202,9 млнни ташкил этди.

Январ ойида газ экспорти амалга оширилмаган. Февралда етказиб бериш қайта тикланиб, $7,1 млнни ташкил қилган. Март ойида экспорт $29,4 млнга, апрелда эса $92,7 млнгача ошган. Май ойида кўрсаткич $73,5 млн атрофида бўлган.

Режага кўра, 2026 йилдан кейин газ қазиб олиш яна ўсиш босқичига ўтади ва 2030 йилга келиб 48,5 млрд куб метрга етади.

Келгуси йилларда газ қазиб олиш ҳажми қуйидагича бўлиши прогноз қилинмоқда:

— 2027 йил — 42,9 млрд куб метр (+6,7%);
— 2028 йил — 44,5 млрд куб метр (+3,7%);
— 2029 йил — 45,5 млрд куб метр (+2,2%);
— 2030 йил — 48,5 млрд куб метр (+6,6%).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми келгуси йилларда қарийб 70% га ошиши мумкинлиги маълум қилинганди. Томонлар йиллик импорт ҳажмини 11 млрд куб метргача етказиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу 2025 йилдаги тахминан 7 млрд куб метрлик кўрсаткичдан 4 млрд куб метрга кўп.

Ҳажмларни ошириш амалдаги қувурлар имкониятига боғлиқ бўлиб, Қозоғистон ўз ҳудудидаги транзит инфратузилмасини тайёрлаганини билдирган. Остона жараёнда Россия газини Ўзбекистонга етказиш учун транзит давлат сифатида иштирок этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid