Ўзбекистон ва Сурия ўртасида тарихий учрашув — ТИВ раҳбарлари илк бор юзма-юз кўришди

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Истанбулдаги 51-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Сурия ТИВ раҳбари Асад Ҳасан Шайбоний тарихий учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Сурия ўртасида тарихий учрашув — ТИВ раҳбарлари илк бор юзма-юз кўришди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Истанбулда бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида суриялик мавқедоши Асад Ҳасан Шайбоний билан учрашди. «Минтақавий тотувлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш йўлида очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидладик. Ўзбекистон Сурияда тинч ҳаётни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларда иштирок этишни ва кўмак кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқладик», дея ёзган Саидов ўзинг расмий Telegram саҳифасида. Бу икки давлат ташқи ишлар раҳбарлари ўртасидаги илк расмий мулоқот бўлди ва бу учрашув ташкилот саммити доирасида амалга ошди.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистон ва Сурия ўртасида тарихий учрашув — ТИВ раҳбарлари илк бор юзма-юз кўришди | Vaqt.uz