Ўзбекистоннинг 9 та худудида сел келиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчиларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.

Ўзбекистоннинг 9 та худудида сел келиш хавфи эълон қилинди

18–19 март кунлари кутилаётган ёмғир сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Мутасаддилар аҳоли ва ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Сел хавфи эълон қилинган худудлар

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.

Teglar

Mavzuga oid