Ўзбекистоннинг Исроил элчихонаси ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

28.02.2026 | 12:321 daqiqa

Элчихона Исроил ҳаво ҳудуди ёпилганини, кучли ракета ҳужумлари бўлиши мумкинлигини маълум қилиб, фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кўришларини сўрамоқда.

Ўзбекистоннинг Исроил элчихонаси ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Элчихонаси Исроилдаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият сабаб мамлакат ҳаво фазоси вақтинча ёпилганини маълум қилди. Элчихона маълумотига кўра, кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилмоқда.

Расмий баёнотда таъкидланишича, хавфсизликни таъминлаш мақсадида фуқароларга элчихонага жиддий заруратсиз келмаслик қатъий тавсия этилмоқда. Ҳар қандай вақтда ракета отишмалари бошланиши мумкинлиги қайд этилди.

Дипломатик ваколатхона юртдошларни хавфсиз жойларда қолишга ва ракета ҳужумлари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди. Шунингдек, Исроил Фронт орти қўмондонлиги кўрсатмаларига қатъий амал қилишни сўради. Огоҳлантиришларга эътибор бериш ва расмий ахборот манбаларини кузатиб бориш зарурлиги таъкидланди.

1

2

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари 24 соат давомида ишлаётганини маълум қилди. Фуқаролар 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075 ва 03-758-5076 рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин.

Фавқулодда ҳолатлар ва шошилинч хабарлар учун алоҳида мобил рақам — +972 54 485 1397 ҳам фаол ҳолатда.

Teglar

Mavzuga oid