Покистон компанияси Ўзбекистонни дори марказига айлантириши мумкин

Bugun 14:132 daqiqa

Покистоннинг «Шаиган Пҳарма» компанияси Ўзбекистонда МДҲ давлатларига дори воситаларини етказиб бериш бўйича марказ ташкил қилиши мумкин.

Покистон компанияси Ўзбекистонни дори марказига айлантириши мумкин © Shutterstock (https://www.shutterstock.com/download/confirm/704036236?src=Q5t6gv78WbIvBowBAinMxA-2-7&size=medium_jpg)

Покистоннинг «Shaigan Pharma» фармацевтика компанияси Ўзбекистон ҳудудида замонавий логистика марказини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Лойиҳа амалга ошса, мамлакат Марказий Осиё ва МДҲ давлатларига дори воситалари етказиб бериш бўйича минтақавий платформалардан бирига айланиши мумкин.

Мазкур ташаббус компания раҳбари Вахид Аҳмад ва Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчиси Алишер Тўхтаев ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида муҳокама қилинди. Томонлар фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда келажакдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

Асосий йўналишлар

Учрашув давомида Ўзбекистон вакиллари мамлакатдаги инвестиция муҳити ва соҳага тақдим этилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, «Tashkent Pharma Park» доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, солиқ имтиёзлари ва ишлаб чиқарувчилар учун яратилган шарт-шароитлар тақдим этилди.

Покистон томони эса «Shaigan Pharma»нинг ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот турлари ва экспорт имкониятлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, компанияда маҳсулот сифатини назорат қилиш ва халқаро стандартларга мувофиқлик тизими ҳақида ҳам маълумот тақдим қилинди.

Келажак режалари


Музокараларда Ўзбекистонда замонавий логистика хабини ташкил қилиш орқали маҳсулотларни Марказий Осиё ҳамда МДҲ бозорларига етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, дори воситаларини маҳаллийлаштириш, қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва қўшни бозорларга чиқиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Компания раҳбарияти июл ойида Ўзбекистонга бизнес миссия билан ташриф буюришга тайёрлигини билдирди.

«Shaigan Pharma» — 1993-йилда Покистоннинг Равалпинди шаҳрида ташкил этилган. Ҳозирда компания 200 дан ортиқ маҳсулот, жумладан, антибиотиклар , витаминлар ва озуқавий қўшимчалар ишлаб чиқаради. Ушбу дорилар АҚШ, Канада, Бангладеш, Шри-Ланка ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.

Teglar

Mavzuga oid

Покистон компанияси Ўзбекистонни дори марказига айлантириши мумкин | Vaqt.uz