«Пойтахт Банк» бошқарув раиси ва унинг ўринбосари лавозимини тарк этди

Bugun 19:481 daqiqa

Бошқарув раиси Дилшод Пўлатовнинг ваколатлари 20 апрелдан тўхтатилган.

«Пойтахт Банк» бошқарув раиси ва унинг ўринбосари лавозимини тарк этди © Фото: Роман Федотов / «Курсив»

«Пойтахт Банк» акциядорлик жамияти бошқарув раиси ва унинг ўринбосари лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Кузатув кенгаши йиғилиши баённомасида келтирилган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига кўра, банк бошқаруви раиси Пўлатов Дилшод Акмалевич билан тузилган меҳнат шартномаси тарафларнинг ўзаро келишувига биноан бекор қилинди. Унинг ваколатлари 2026 йил 20 апрелдан бошлаб муддатидан илгари тугатилган.

Шунингдек, банк бошқаруви аъзоси ва бошқарув раиси ўринбосари Турғунов Аброр Қодирович ҳам эгаллаб турган лавозимидан кетди. Унинг ваколатлари 2026 йил 7 апрелдан тугатилган деб ҳисобланади.

Янги раҳбар тайинлангунга қадар банк бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажариш бошқарув раиси ўринбосари Ходжакулов Акмал Эркинович зиммасига юклатилган.

Банк ҳақида

Маълумот учун, раҳбарлар билан меҳнат шартномалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддаси (Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш)га мувофиқ бекор қилинган.

Маълумот учун, «Пойтахт Банк» АЖ акциядорлик жамияти шаклидаги тижорат банки бўлиб, унинг бош офиси Тошкент шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида жойлашган. Банк асосан пойтахтдаги инфратузилма лойиҳалари ва кўп квартирали уйларни қуриш ҳамда таъмирлаш соҳаларини молиялаштириш билан шуғулланади.

Teglar

Mavzuga oid