Logo

Қирғизистон 2025-йилда ЙОИИда валюта бозори энг тез ўсган мамлакат бўлди

Bugun 11:252 daqiqa

Бироқ мамлакатнинг фонд бозорида вазият бошқача бўлган. 2024-йилдаги рекорд кўрсаткичдан сўнг, 2025-йилда қимматли қоғозлар савдоси ҳажми 18,2 фоизга қисқариб, 1,4 миллиард доллардан 1,2 миллиард долларга тушган.

Қирғизистон 2025-йилда ЙОИИда валюта бозори энг тез ўсган мамлакат бўлди © sputnik

Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, 2025-йилда Қирғизистоннинг ташкил этилган валюта бозоридаги савдо ҳажми 84 фоизга ошиб, 2,5 миллиард доллардан 4,5 миллиард долларга етган. Бу Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари орасидаги энг юқори ўсиш суръати ҳисобланади.

Иттифоқнинг бошқа давлатларида эса қуйидаги натижалар қайд этилган:

Қозоғистон — 21,3 фоиз ўсиш;

Беларусь — 9,7 фоиз ўсиш;

Россия — савдо ҳажми 28,5 фоизга камайган.

Бироқ Қирғизистоннинг фонд бозорида вазият бошқача бўлган. 2024-йилдаги рекорд кўрсаткичдан сўнг, 2025-йилда қимматли қоғозлар савдоси ҳажми 18,2 фоизга қисқариб, 1,4 миллиард доллардан 1,2 миллиард долларга тушган. Шунга қарамай, бу кўрсаткич 2021-йилга нисбатан анча юқори. Ўшанда фонд бозоридаги савдо айланмаси атиги 115 миллион долларни ташкил этган.

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бошқа мамлакатларнинг фонд бозорларида эса ижобий ўсиш сақланиб қолган:

AIX (Қозоғистон) — 59,2 фоиз ўсиш;

Арманистон фонд биржаси — 48,3 фоиз ўсиш;

Беларусь валюта-фонд биржаси — 26,2 фоиз ўсиш;

Москва биржаси — 25 фоиз ўсиш.

Фонд бозори умумий савдо ҳажми бўйича Қирғизистон ҳали ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги энг йирик биржалардан анча ортда қолмоқда. Бироқ Евроосиё иқтисодий комиссияси статистикаси мамлакатнинг айнан ташкил этилган валюта бозори ЙОИИ давлатлари орасида энг юқори ўсиш суръатини қайд этганини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат президенти Садир Жапаров давлат қарзи ЙИМнинг 50 фоизидан ошишига йўл қўймасликни буюрганди. Унинг айтишича, дунёда давлат қарзи ЙИМнинг 100 фоизидан ошиб кетган кўплаб мамлакатлар бор, бироқ бундай модель Қирғизистон учун мос эмас.

Teglar

Mavzuga oid