Қирғизистон собиқ Президентининг укаси Ўзбекистонда вафот этди
2011-йилда бир қатор жиноятлар учун 7 йилга қамалган Аҳмат Бакиев, 2012-йилда шифохонадан қочиб кетгани билан танилган эди.
© © Sputnik / Тимофей ЖелезовскийҚирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг акаси — Аҳмат Бакиев Ўзбекистонда вафот этди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, унинг жасади бугун Жалолобод вилоятига олиб келиниши керак. Бакиев ўзининг туғилган Масадан (Тейит) қишлоғида дафн этилади. Қурманбек Бакиевнинг жами олти нафар ака-укаси борлиги айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2011-йилнинг август ойида Аҳмат Бакиев оммавий тартибсизликлар ташкил этиш, миллатлараро адоват қўзғатиш, товламачилик ва фирибгарликда айбдор деб топилиб, етти йил муддатга қаттиқ тартибли колонияга маҳкум этилган эди. У 35-сонли манзил-колонияда бўлган, кейинроқ соғлиғи сабабли шифохонага ўтказилган.
2012-йилнинг март ойида унинг тиббиёт муассасасидан қочиб кетгани маълум бўлганди.
Қурманбек Бакиевнинг ўзи эса «Оқ уй» олдидаги оммавий отишмаларда айбдор деб топилиб, 30 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ҳозирда у Беларусда истиқомат қилади.





