Logo

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер ости туннел топилди

Bugun 13:351 daqiqa

Чуқурлиги тахминан 12 метр, кенглиги эса 1,5 метр бўлган ушбу ер ости йўли Ўзбекистон ҳудуди томонга йўналтирилган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер ости туннел топилди © Kollaj

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда контрабанда мақсадида фойдаланилган бўлиши мумкин бўлган яширин туннел топилди. Бу ҳақда Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Туннел Қадамжой тумани, Исҳоқ-Пўлатхон овул ҳудудининг Чечелик қишлоғидаги Мамажонов кўчасида жойлашган ташландиқ уйда аниқланган. Чуқурлиги тахминан 12 метр, кенглиги эса 1,5 метр бўлган ушбу ер ости йўли қўшни давлат ҳудуди томонга йўналтирилган.

Тезкор маълумот ва текширув ишлари

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш хизмати ходимлари чегарада товарларни ноқонуний олиб ўтиш учун туннел қурилаётгани ҳақида аввалроқ тезкор маълумот олган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Боткен вилояти ИИБ тергов хизмати томонидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid