Қозоғистон давлат облигациялари дунёдаги энг йирик депозитарийга уланади

Bugun 14:432 daqiqa

Қозоғистон Миллий банки маълумотига кўра, бу қадам хорижий инвесторлар учун маҳаллий бозорга киришни анча енгиллаштиради.

Қозоғистон давлат облигациялари дунёдаги энг йирик депозитарийга уланади © Фото: Elements.envato.com

Қозоғистон давлат облигацияларини «Euroclear» тизимига аллақачон келаси йилда киритиш режалаштирилмоқда. Миллий банкда бу хорижий инвесторлар учун маҳаллий давлат қимматли қоғозлари бозорига киришни осонлаштиришини айтилди, деб хабар беради «Orda.kz».

Миллий банк маълумотига кўра, бунинг учун Қозоғистон қимматли қоғозлар бозори инфратузилмаси билан тўғридан тўғри алоқа канали яратилади.

Глобал тизим орқали савдо

«Шундан сўнг хорижий инвесторлар Қозоғистон давлат облигацияларини ҳозир амал қилиб келаётган «Clearstream» орқали линия билан бир қаторда глобал тизим орқали тўғридан тўғри сотиб олишлари мумкин бўлади», – дейилган банк маълумотида.

Миллий банк қайд этишича, мазкур лойиҳа давлат қимматли қоғозлари бозори ликвидлигини оширади, инфратузилмавий тўсиқлар ва операцион харажатларни қисқартиради, шунингдек, хорижий инвесторларнинг Қозоғистонга қизиқишини кучайтиради.

«Euroclear» нима?

«Euroclear» дунёдаги энг йирик молиявий депозитарийлардан бири ҳисобланади. Компания тахминан 40,7 триллион евро миқдоридаги активларни сақлайди, қарийб 3 800 та мижозга хизмат кўрсатади ва йилига 331 миллионга яқин операцияни амалга оширади.

Аввалроқ Миллий банк тенге мустаҳкамланишини изоҳлаган эди. Унинг раиси Тимур Сулеймановга кўра, нефт нархларининг юқори бўлиши валюта тушумларини оширади ва бозорда ижобий кутилмаларни шакллантиради. Шунингдек, мавсумий омил ҳам таъсир қилади: йилнинг дастлабки ойларида валютага талаб паст бўлади, инвестиция дастурлари фаоллашуви ва импортга талаб эса ёзга яқин кучаяди.

Teglar

Mavzuga oid