Россияда спамга қарши қонун банк қўнғироқларини ҳам блоклади

05.09.2025 | 10:003 daqiqa

1 сентябрдан кучга кирган қонун банк ва сервис ташкилотларининг қонуний қўнғироқлари ҳам спам деб топилишига сабаб бўлмоқда.

Россияда спамга қарши қонун банк қўнғироқларини ҳам блоклади
Россияда 1 сентябрдан эътиборан спам қўнғироқларга қарши янги қонун кучга кирди. Янги қоидага кўра, абонентлар мобил операторларига ариза топшириб, оммавий қўнғироқларни блоклашни сўрай олади. Аммо бу хизмат нафақат реклама, балки фойдали қўнғироқларни ҳам тўсиб қўймоқда. «Коммерсантъ» нашри манбаларига кўра, операторлар барча юридик шахслар қўнғироқларини оммавий деб баҳолаб, уларни блоклай бошлаган. Бу жараён банк ходимларининг мижозлар билан мулоқотини, кодли СМС-хабарларни ва техник ёрдам қўнғироқларини ҳам қамраб олмоқда. Масалан, Т-Банк мижозларга қўнғироқ қилиш имкони йўқолганини тасдиқлади ва IP-телефонияга ўтишга мажбур бўлган. «МегаФон» ва Т2 каби йирик операторлар ҳам блоклаш фойдаланувчи аризасидан кейин автоматик фаоллаштирилишини ва «оммавий деб топилган» барча қўнғироқларни қамраб олишини тасдиқлади. МТС эса бундай блоклаш «фойдали қўнғироқларга» ҳам таъсир қилиши мумкинлигини расман эълон қилган. Рақамлаштириш вазирлиги қонуннинг асосий мақсади фуқароларни ёлғон қўнғироқлар ва қаллобликдан ҳимоя қилиш эканини таъкидлади. Уларга кўра, давлат идоралари қўнғироқлари блокка тушмайди ва операторларда фақат ҳақиқий спамни аниқловчи «ақлли филтрлар» мавжуд. Август ойида шунга ўхшаш вазият СМС орқали юборилган кодлар ва банк билдиришномалари блокланиши орқали ҳам юз берган эди.

Teglar

Mavzuga oid