Самарқандда Зулфия мукофоти совриндорига икки хонали уй топширилди

10.03.2026 | 09:381 daqiqa

Латофат Амировага уй калитини вилоят ҳокими Адиз Бобоев топширди.

Самарқандда Зулфия мукофоти совриндорига икки хонали уй топширилди

Ўзбекистон Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи иқтидорли шоира Латофат Амирова Зулфия мукофоти совриндори бўлганди.

photo_2026-03-10_09-38-51

Ёш ижодкорнинг истеъдоди ва ижодий ютуқлари юксак эътироф этилиб, Президент топшириғига асосан унгал Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивидан икки хонали, барча шароитларга эга, мебеллар билан жиҳозланган уй топширилди.

photo_2026-03-10_09-38-56

Уй калитини топшириш маросимида вилоят ҳокими Адиз Бобоев иштирок этди.

Teglar

Mavzuga oid