Logo

«Sayohat.uz» туризм платформаси ишга туширилади

15.05.2026 | 16:402 daqiqa

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури доирасида маҳаллий туризм сафарлари 6,8 миллиондан ошиб, кўрсаткич 18 фоизга ўсди.

«Sayohat.uz» туризм платформаси ишга туширилади © vaqt.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сонли қарори билан Туризм қўмитаси фаолияти қайта ташкил этилди ва соҳани 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсадлари белгиланди. Ҳужжатга кўра, туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 7 фоизга етказиш, хорижий туристлар сонини 20 миллион нафарга ошириш ҳамда хизматлар экспортини 6 миллиард доллардан юқорига олиб чиқиш режалаштирилган. Бу ҳақда Туризм қўмитасида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Жорий йилнинг январ–март ойларида ҳудудларда 1,5 мингдан ортиқ тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, 200 дан зиёд муаммолар ўрганилди. Уларнинг асосий қисми Президентнинг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарорига киритилди. Қарор асосида 2026–2027 йилларда туризм ва унга ёндош соҳаларда 40 мингта иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган.

Инфратузилма кенгаяди

Янги тизимда «жозибадор манзил – лойиҳа – инфратузилма – тадбиркор – тарғибот – сайёҳ» занжири асосида ишлаш йўлга қўйилади. Шу доирада 34 та йирик туризм объекти учун мастер-режалар ишлаб чиқилиб, 31 та янги туристик объект ташкил этилади. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун жорий йилда 950 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланган.

Ҳукумат жойлаштириш воситалари сонини 8 минг 250 тага, меҳмонхона хоналарини эса 95 мингтага етказишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, миллий туризм платформаси — sayohat.uz ишга туширилиб, унга 13 та вазирлик ва идоранинг ахборот тизимлари интеграция қилинади.

Халқаро тарғибот кучаяди

Туризм қўмитаси сўнгги тўрт ойда 10 давлатдаги 12 халқаро кўргазма ва ярмаркаларда қатнашди. «Expedia Group», «Amadeus» ва «Trip.com» платформалари билан Ўзбекистон туризм салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Бу орқали мамлакатга қўшимча 150 минг нафар хорижий турист жалб қилиниши кутилмоқда.

Қўмита маълумотига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонга 4 миллион нафар хорижий турист ташриф буюрган. Туризм хизматлари экспорти эса 1,6 миллиард долларга етган. Давлатлар кесимида Хитойдан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 баробарга, Япониядан 1,6 баробарга, Малайзиядан 2,2 баробарга, АҚШдан 1,4 баробарга, Франция, Британия, Испания, Туркия ва Германиядан 1,2 баробарга кўп сайёҳ ташриф буюрди.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
13.10.2026 | 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.