Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат делегацияси билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни БАА вазири Мухаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавийни қабул қилиб, икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат делегацияси билан учрашув ўтказди © prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Мухаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда вазир БАА Президенти Шайх Мухаммад Ол Нахайон ва бошқа етакчи раҳбарлар номидан салом ва эзгу тилакларини етказди.

Икки мамлакат ҳамкорлигини кучайтириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва мавжуд ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги стратегик шериклик ва дўстлик муносабатлари, шунингдек устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорлик натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.

Давлат хизматини такомиллаштиришда 10 та асосий йўналиш бўйича қўшма «йўл харитаси» амалга оширилмоқда. БААнинг бюрократик жараёнларни қисқартиришдаги илғор тажрибаси жорий этилмоқда ва шу доирада лойиҳа офиси фаолият бошлади.

Шунингдек, «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» таълим дастури доирасида миллиондан ортиқ иштирокчи натижалари эътироф этилди. Бугун «Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш» лойиҳаси ғолиблари тақдирланади ва унинг доирасини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Янги ҳамкорликда умуммиллий китобхонлик ҳаракатини ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва стратегик ҳамкорликда турли лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма форуми ташкил этиш ва концептуал ҳужжатларни тайёрлаш масалалари ҳам келишилди.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди. Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги телефон суҳбати давомида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Teglar

Mavzuga oid