Logo

Шавкат Мирзиёев Қатарга борди

Ўзбекистон Президенти Қатар собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Доҳага борди.

Шавкат Мирзиёев Қатарга борди © Foto: president.uz

Бугун, 14 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Доҳа шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳамад халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари, Мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Ташриф доирасида Қатар Давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 1995 йилдан 2013 йилга қадар мамлакатни бошқарган. Айнан унинг ҳукмронлиги даврида Қатар жаҳондаги энг йирик табиий газ экспорт қилувчи давлатлардан бирига айланди, иқтисодий жиҳатдан мисли кўрилмаган даражада ривожланди ва халқаро майдондаги сиёсий нуфузини кескин оширди. 2013 йилда у ҳокимиятни тинч йўл билан ўз хоҳишига кўра ўғли – амалдаги амир Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга топшириб, давлат бошқарувидан кетган эди. Собиқ амир сўнгги йилларда соғлиғидаги муаммолар сабабли жамоатчилик олдида кам кўриниш бераётган эди. 12 июл куни Қатарни 18 йил давомида бошқарган собиқ амир 74 ёшида вафот этди.

Teglar

Mavzuga oid