Шотландия – Марокаш ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Bugun 20:001 daqiqa
ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ЖЧ 2-тури доирасида бўлиб ўтадиган Шотландия — Марокаш учрашувини бошқариб боради.

АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтаётган ФИФА Жаҳон чемпионатининг "С" гуруҳидан ўрин олган Шотландия ҳамда Марокаш терма жамоалари ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқаради.
Мазкур учрашув 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да бошланиши режалаштирилган. Ўйинга ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида тайинланган бўлиб, унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам бериши белгиланди.





