Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номини бериш тўғрисидаги қарорни имзолади. Янги ном Яшнобод туманидаги «Ўзбек-турк дўстлиги» хиёбонига туташ кўчанинг бир қисмига берилади.
© prezident.uzЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 июнь куни «Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номини бериш тўғрисида»ги қарорини имзолади.
Ушбу қарорга мувофиқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманида барпо этилаётган «Ўзбек-турк дўстлиги» хиёбонига ёндош бўлган Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмига Мустафо Камол Отатурк номи берилади.
Ушбу кўча Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси ва Махтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган масофани ташкил этади.
Аввалроқ, Туркиянинг Ҳатай вилоятида зилзиладан сўнг Ўзбекистон томонидан қурилган 300 дан ортиқ хонадонни ўз ичига олган 24 та кўп қаватли бинодан иборат турар жой мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтгани ва унга «Ўзбекистон маҳалласи» деб ном берилгани ҳақида хабар берган эдик.





