Logo

Тошкент шаҳри зулмат остида қолди

Kecha 21:451 daqiqa

Ҳозирги вақтда энергетиклар томонидан носозликларни бартараф этиш ҳамда истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент шаҳри зулмат остида қолди © Ijtimoiy tarmoqlar

Айни пайтда Тошкент шаҳрининг Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманлари шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилмоқда.

Энергетика вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги “Юксак” подстанциясида носозлик келиб чиққан. Ҳозирги вақтда энергетиклар томонидан носозликларни бартараф etish ҳамда истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Июн ойининг бошида ҳам бир вақтнинг ўзида Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Яшнобод, Олмазор туманларининг айрим ҳудудлари электр энергиясисиз қолган эди. Бундан ташқари, электр узилиши Юнусобод йўналишидаги метро ҳаракатига ҳам таъсир қилган эди.

Teglar

Mavzuga oid