Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилди

Тошкентда халқаро молия маркази ва тижорат суди ташкил этилиб, махсус ҳуқуқий режим жорий этилади.

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилди

Ўзбекистонда молия бозорини ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида «Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, янги марказ пойтахтда замонавий молиявий инфратузилма сифатида фаолият юритади.

Тошкент халқаро тижорат суди

Фармонда белгиланишича, марказ таркибида Тошкент халқаро тижорат суди ҳам ташкил этилади. У биринчи инстанция ва апелляция босқичларидан иборат бўлиб, халқаро стандартларга мос равишда иш юритади.

Тошкент халқаро тижорат суди биринчи инстанция ва апелляция судидан иборат бўлади.

Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади:

Молиявий, инвестиция ва банк фаолияти;

Суғурта, рақамли (крипто) активлар;

Қимматли қоғозлар;

Тўлов тизимлари ва хизматлари;

Исломий ва яшил молия;

Молиявий технологиялар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ва транзакцияларни амалга ошириш;

Аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш.

Янги марказ ҳудудида махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. Бу эса инвесторлар учун қулай ва барқарор муҳит яратишга хизмат қилади. Марказ бошқарув органларига бир қатор ҳуқуқий соҳаларда норматив-ҳужжатлар қабул қилиш ваколати берилиши ҳам назарда тутилган.

Марказда Англия ва Уэлс умумий ҳуқуқи ҳамда адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланилади.

Teglar

Mavzuga oid