Тошкентда Ўзбекистон — Қатар ўйини муносабати билан йўллар вақтинча ёпилади

09.06.2025 | 10:002 daqiqa

10 июн куни Тошкентда футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон — Қатар учрашуви муносабати билан Бунёдкор стадиони атрофидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Тошкентда Ўзбекистон — Қатар ўйини муносабати билан йўллар вақтинча ёпилади
Йўллар соат 16:00 дан вақтинча ёпилади. Ҳаракат чекланадиган ҳудудлар қуйидагилар: Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота – Қатортол чорраҳасигача; Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасидан Муқимий кўчаси чорраҳасигача; Бунёдкор 2-даражали кўчаси — КХАЙдан Муқимий кўчасигача; Алишер Навоий ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан; Себзор — Ганга кўприги орқали Фурқат кўчаси томон тушиш қисми; Зарқайнар кўчасидан тунелга тушиш қисми; Бунёдкор кўчасининг Камолон кўприги ости қисми; Озарбойжон элчихонаси асосий йўлга чиқиш қисми; Қатортол – Чўпонота, Бунёдкор – КХАЙ, Бунёдкор – Ғавҳар, Чилонзор – Чўпонота ва ТХАЙ – Бунёдкор чорраҳалари; Бунёдкор 2-даражали йўли – Қатортол чорраҳаси; Эркин ЙПХ масканидан оғир юк машиналарининг ҳаракати ҳам чекланади; Чўпонота — Шота Руставели чорраҳаси. Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан ҳаракатни олдиндан режалаштириш ва муваққат йўл ёпилишларига тайёр туришни сўраган.

Teglar

Mavzuga oid