Тошкентдаги асосий кўчалардан бири 3 кунга ёпилди

26.09.2025 | 19:452 daqiqa

Шота Руставели кўчасининг Жанубий вокзал – Сергели йўналишида таъмирлаш ишлари сабаб автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди.

Тошкентдаги асосий кўчалардан бири 3 кунга ёпилди
Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли унинг маълум бир қисми 3 кунга ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, 26 сентябр соат 17:00 дан 29 сентябр куни соат 07:00 гача кўчанинг Жанубий вокзал – Сергели («Ўзгариш» кўприги) йўналишида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. «Шу муносабат билан ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштиришни ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз», - дейилади ҳокимлик хабарида.

Teglar

Mavzuga oid