Тошкентдаги энг қиммат уйлар қайси ҳудудларда жойлашган?

Тошкентда уй-жой нархлари ҳудудлар кесимида фарқланмоқда. Уйларнинг қурилиш тури, таъмир ҳолати ва уй майдони ҳам нархга таъсир қилмоқда.

Уй савдоси бўйича ҳудудлар кесимидаги эълонларга кўра, янги қурилган уйларда ҳозир 1 квадрат метр учун нархлар одатда 900 доллардан бошланиб, 2 200 долларгача етади. Айниқса, бир хонали квартираларда тафовут янада сезиларли: жойлашувига қараб уларнинг қиймати бир неча баробар фарқ қилиши мумкин.

2025 йилда кўчмас мулк бозоридаги умумий фаоллик ошган бўлса-да, Тошкент шаҳрида нархлар географиясида муҳим ўзгаришлар кузатилди. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган 2025 йилнинг IV чораги бўйича кўчмас мулкбозори таҳлилида кўриш мумкин.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 2025 йилда уй-жойнархлари бўйича энг юқори кўрсаткич Миробод туманида қайд этилди. Бу ҳудудда нархлар Олмазор туманига нисбатан ўртача 23,7 фоизга юқори шаклланган.

Ушбу ҳолатни яхшироқ ўрганиш учун биз пойтахтдаги турли туманлар кесимидаги эълонларни таҳлил қилдик. Шунингдек, квартира турларига қараб нархлар солиштирилди ва Тошкент уй-жой бозоридаги асосий тенденсиялар ўрганилди.

Энг қиммат уйлар

Тошкентда янги қурилган уйлар орасида энг юқори нархлар асосан марказга яқин ҳудудларда шаклланмоқда. Хусусан, Миробод, Яккасарой ҳамда Шайхонтоҳур туманлари бирламчи бозорда етакчилик қилмоқда.

Эълонлар таҳлилига кўра, бу ҳудудларда 1 квадрат метр учун нархлар турлича: Мирободда тахминан 1 470–2 200 доллар, Яккасаройда 1 400–2 000 доллар, Шайхонтоҳурда эса 1 350–1 950 доллар атрофида.

Албатта, айрим премиум тоифадаги турар-жой мажмуаларида нархлар бундан ҳам юқори — ҳатто 1 квадрат метр учун 2 500–3 000 доллар ва унданортиқ кўрсаткичлар ҳам учрайди.

Ўртача нарх сегменти

Тошкентда нисбатан барқарор ва ўрта даражадаги нархлар асосан Мирзо-Улуғбек, Юнусобод ҳамда Чилонзор туманларида кузатилади. Бу ҳудудларда янги қурилган уйларда 1 квадрат метр нархи одатда 1 300–1 650 доллар оралиғида шаклланган.

Нисбатан арзон ҳудудлар

Бозордаги арзонроқ нарх эса Сергели ва Бектемир туманларига тўғри келади. Ушбу туманларда 1 квадрат метр учун нархлар Сергелида тахминан 900–1 200 долларни, Бектемирда эса 900–1 250 доллар атрофини ташкил этади.

Мазкур нархлар марказий жойлашув, бизнес вахизмат кўрсатиш инфратузилмасинин гривожлангани ҳамда юқори талаб билан изоҳланади. Шунингдек, янги қурилган турар-жой мажмуалари улуши ҳам нархларни оширувчи омиллардан ҳисобланади.

Шаҳарда энг паст нархлар Бектемир туманида кузатилди. Бу ерда уй-жойлар нархи бозор ўртачанархига нисбатан 24,4 фоизга арзон.

Бу фарқ асосан шаҳар марказидан узоқлик, инфратузилманинг нисбатан кам ривожлангани ва талаб даражасининг пастлиги билан боғлиқ.

Сўнгги йилларда Юнусобод туманида уй-жойларга бўлган талаб барқарор ўсмоқда. Агар 2022–2023 йилларда бу ҳудудда нархлар Олмазор билан деярли тенг бўлган бўлса, 2025 йилга келиб фарқ 10 фоизгача ошган.

Қурилиш тури, таъмир ҳолати ва майдоннархни белгилайди

Уй-жой нархларига қурилиш материали ҳам таъсир кўрсатмоқда. Панел уйлар асосий база сифатида олинганда, ғиштдан қурилган уйлар 3–6 фоизга қимматроқ баҳоланган. Монолит бинолар нархи эса сўнгги йилларда янада тез ўсмоқда. Шунингдек, таъмир ҳолати ҳам муҳим омил бўлиб, 2024 йилда янги таъмирланган хонадонлар ўртача таъмирдаги уйларга нисбатан 7–8 фоизга қиммат сотилган.

Бирламчи бозор устунликка чиқди

2022 йилда янги қурилган уйлар иккиламчи бозорга нисбатан 3–6 фоиз арзон бўлган. Аммо 2025 йилга келиб вазият ўзгарди — бирламчи бозордаги уйлар иккиламчи уйларга нисбатан ўртача 3 фоизга қиммат баҳоланмоқда. Бу янги уйларга талаб ортиб бораётганини кўрсатади.

Ўзбекистон бўйлаб нархлар динамикаси

Республика бўйлаб қаралганда, 2025 йилда уй-жойнар хлари турли валутада турлича динамикани кўрсатди. Доллар ҳисобида бирламчи бозорда нархлар 5,7 фоизга, иккиламчи бозорда 7,9 фоизга ошган. Бироқ сўм ҳисобида бирламчи бозорда 1,3 фоизга пасайиш, иккиламчи бозорда эса 0,7 фоизлик ўсиш кузатилди. Бу фарқ сотувчиларнинг нарх белгилашда асосан хорижий валутага таянаётгани ва ҳисоб-китобларни босқичма-босқич миллий валутага ўтказаётгани билан изоҳланади.

Ижара бозори ҳам қимматлашмоқда

Ижара бозорида ҳам ўсиш сақланди: республика бўйича ижара нархлари йил якунида 8,3 фоизга ошди. Тошкент шаҳрида эса сўм ҳисобида нархлар деярли ўзгаришсиз қолиб, бозорда талаб ва такли фмувозанати шаклланганини кўрсатди.

Ер участкалари нархи: чекка ҳудудларда таклиф ошди

Тошкент шаҳрида 100 кв.м. (1 сотих) ер майдонининг нархи декабр ойи якунида 319 млн сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 фоизга пастроқ бўлди. Бу асосан шаҳар чекка ҳудудларида таклифнинг 22 фоизга ошгани билан боғлиқ.

Сотиб олишдан олдин текшириш

Янги қурилаётган уйдан квартира олишдан олдин, албатта Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали лойиҳани текшириб чиқиш керак. Бу сервис орқали обект расмий рўйхатдан ўтганми-йўқми, ҳозир қайси босқичда экани, қурувчи ташкилот кимлиги ҳамда лойиҳадаги умумий квартиралар сони ҳақида маълумот олиш мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бу хизмат барча хавфлардан тўлиқ ҳимоя қилмайди, лекин харид олдидан қилинадиган энг муҳим ва оддий текширувлардан бири ҳисобланади. Бир неча дақиқа вақт ажратиб текшириб олиш кейинчалик катта муаммоларнинг олдини олиши мумкин.

Teglar

Nozima Qarshiboyeva

Nozima QarshiboyevaMaqolalar soni: 41

Barchasi

Mavzuga oid