Умра визаларини расмийлаштиришнинг сўнгги муддати эълон қилинди

20.02.2026 | 11:152 daqiqa

Саудия ҳукумати ҳаж мавсуми олдидан зиёратчилар оқимини тартибга солиш мақсадида сўннги умра сафари саналарни маълум қилди.

Умра визаларини расмийлаштиришнинг сўнгги муддати эълон қилинди © alhidoya.uz

Саудия Арабистони 2026 йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида умра сафарларини расман чеклайди. Расмий маълумотга кўра, умра визаларини расмийлаштириш 2026 йил 19 март куни якунланади. Ушбу санадан кейин янги умра визалари берилмайди.

Умрага боришнинг сўнгги муддати

Хорижлик зиёратчиларнинг мамлакат ҳудудига кириши учун сўнгги муддат 2 апрел 2026 йил этиб белгиланган. Бу муддатдан кейин умра мақсадида киришга рухсат берилмайди. Шу билан бирга, барча зиёратчилар 18 апрел 2026 йилга қадар Саудия Арабистонини тарк этишлари шарт.

Белгиланган чекловлар ҳаж мавсумига инфратузилмавий ва хавфсизлик жиҳатидан тайёргарлик кўриш мақсадида жорий этилмоқда. Макка ва Мадина шаҳарларида ресурслар, тиббий хизматлар, транспорт ва жойлаштириш тизими тўлиқ ҳаж зиёратчилари эҳтиёжларига йўналтирилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида ҳам умра, ҳам ҳаж зиёратчиларини қабул қилиш катта тирбандлик ва хавфсизлик хатарларини келтириб чиқаради. Шу боис умра вақтинча тўхтатилиб, барча куч ва имкониятлар ҳаж тадбирларига сафарбар этилади.

Виза муддатини бузиш ёки белгиланган вақтдан ортиқча қолиш Саудия қонунчилигига мувофиқ қатъий жазоларга сабаб бўлади. Жумладан, молиявий жарималар, депортация ва кейинги сафарларга тақиқ чоралари қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ҳаж – 2026 мавсумида қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчиларга ҳаж сафарини амалга оширишга рухсат берилмайди:

— Диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;

— Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;

— Даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;

— Жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;

— Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;

— Қарилик деменцияси касалликлари;

— Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;

— Фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);

— Кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалардан ўтаётган фаол онкологик касалликлар;

Teglar

Mavzuga oid