Uzbekistan Airways Санкт-Петербург рейсларида ўзгаришлар жорий қилди

07.07.2025 | 19:003 daqiqa

7 июл куни Санкт-Петербург устида ҳаво макони вақтинча ёпилгани туфайли Uzbekistan Airways компанияси айрим рейслар жадвалини ўзгартирди. Янги жадвалга кўра, рейслар белгиланган вақтдан кечиктирилди.

Uzbekistan Airways Санкт-Петербург рейсларида ўзгаришлар жорий қилди
Uzbekistan Airways 7 июл куни Санкт-Петербург устида ҳаво макони вақтинча ёпилгани сабабли ушбу шаҳарга ва шаҳардан амалга ошириладиган бир қатор рейслар жадвалини ўзгартирганини маълум қилди. Бу чекловлар парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган. 7 июл куни HY9639 рейси Самарқанддан соат 22:55 да йўлга чиқиб, 8 июл куни соат 02:05 да Санкт-Петербургга етиб боради. 8 июл куни HY9638 рейси Санкт-Петербургдан соат 03:15 да йўлга чиқиб, Урганчга соат 09:35 да етиб боради. HY9637 рейси Урганчдан соат 10:45 да чиқиб, Санкт-Петербургга соат 13:25 да етиб боради. HY9642 рейси Санкт-Петербургдан соат 14:35 да йўлга чиқиб, Бухорога соат 21:30 да етиб боради. Бухородан HY9641 рейси соат 22:40 да йўлга чиқиб, 9 июл куни соат 01:50 да Санкт-Петербургга етиб боради. 9 июл куни HY9638 рейси Санкт-Петербургдан соат 03:05 да учиб, Урганчга соат 09:25 да етиб боради. Урганчдан HY9637 рейси соат 10:35 да чиқиб, Санкт-Петербургга соат 13:15 да етиб боради. HY9642 рейси Санкт-Петербургдан соат 14:25 да йўлга чиқиб, Термизга соат 21:35 да етиб боради. HY070 рейси Термиздан соат 22:35 да учиб, Тошкентга соат 23:45 да қўнади. Барча вақтлар маҳаллий вақт бўйича кўрсатилган. Эслатиб ўтамиз, 6 июл куни Санкт-Петербургдаги Пулково аэропорти вақтинча ёпилган, Ленинград вилоятида дрон ҳужуми хавфи эълон қилинган эди. Бу бир сутка ичида қайд этилган тўртинчи чеклов бўлган.

Teglar

Mavzuga oid