Logo

«Хавфсиз талаба» можароси ортдан Жаҳон тиллари университети декани лавозимидан озод этилди

Kecha 21:261 daqiqa

Ҳолат юзасидан Таълим ва илм-фан вазирлиги ишчи гуруҳ тузиб, ўрганиш ишларини бошлаган.

«Хавфсиз талаба» можароси ортдан Жаҳон тиллари университети декани лавозимидан озод этилди © Foto: Daryo.uz

«Хавфсиз талаба» мобил иловасини талабаларга мажбуран ўрнаттириш билан боғлиқ воқеалар ортидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Таржимонлик факультети декани Улуғбек Йўлдошев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жаҳон тиллари университети ва бошқа олий таълим муассасаларида талабалардан «Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатиш талаб қилинаётгани, буни бажармаганлар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Таълим ва илм-фан вазирлиги ишчи гуруҳ тузиб, ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилган. Вазирлик талабаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва ўқув жараёни узлуксизлиги таъминланиши шартлигини таъкидлаган.

Кейинчалик Жаҳон тиллари университетидаги ҳолат бўйича кузатув камералари тасвирлари ҳам эълон қилинди. Уларда факультет ходимлари талабалардан иловани ўрнатишни сўраётгани акс этган.

Teglar

Mavzuga oid