Logo

Хитой Тайван шарқида махсус денгиз операциясини бошлади

Bugun 16:391 daqiqa

Расмий маълумотларга кўра, ҳаракатлар Япония ва Филиппин баёнотларига жавобан амалга оширилмоқда.

Хитой Тайван шарқида махсус денгиз операциясини бошлади © Global Look Press

Хитой Тайван оролининг шарқий қисмида махсус денгиз операциясини бошлади. Бу ҳақда «Xinhua» агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, операция Япония ва Филиппиннинг орол шарқидаги денгиз чегарасини делимитация қилиш бўйича музокараларни бошлагани ҳақидаги баёнотига жавоб сифатида ўтказилмоқда.


Махсус ҳуқуқни муҳофаза қилиш миссиясига Фуцзян ва Гуандун провинцияларининг денгиз хавфсизлиги бошқармалари кучлари, шунингдек, Қутқарув бошқармаси ва Шарқий Хитой денгизи кема қатновини таъминлаш маркази жалб этилган.

Операциянинг асосий вазифалари


Хабарда қайд этилишича, операциянинг асосий вазифалари Хитойнинг денгиз маъмурий қонунчилигини муҳофаза қилиш бўйича ваколатларни тўлиқ амалга ошириш, узоқ масофали патруллаш кўламини кенгайтириш ҳамда стратегик аҳамиятга эга ҳудудларда кема қатновини назорат қилишдан иборат.


Агентлик маълумотига кўра, машғулотлардан кўзланган мақсад Хитой денгиз маъмурий органларининг юрисдикциясини мустаҳкамлаш, минтақада патруллаш ва ҳаракатни бошқариш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, денгиз қатнови хавфсизлигини таъминлаш ва миллий ҳуқуқ ҳамда манфаатларни ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Япония ва Филиппин роли


Май ойи охирида Филиппин президенти кичик Фердинанд Маркоснинг Японияга ташрифи якунлари бўйича Токио ва Манила континентал шелф ҳамда эксклюзив иқтисодий зонани чегаралаш мақсадида музокараларни бошлашини эълон қилган эди.


Пекин эса томонларнинг мазкур ҳаракатларини ўз манфаатларига тўғридан тўғри таҳдид сифатида баҳолаган.

Teglar

Mavzuga oid