Хоразмда «меҳнат стажи қилиб берувчи» мутахассис қўлга олинди
11.08.2025 | 10:152 daqiqa
Гурлан туманида солиқ идораси мутахассиси ишламаган фуқароларга сохта меҳнат стажи ва иш ҳақи ҳисоблаб, маълумотнома расмийлаштириб бермоқчи бўлган солиқ идораси мутахассиси қўлга олинди.
ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси хабарига кўра, «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси бош мутахассиси икки нафар маҳаллий фуқарога 2025 йил январ–июн ойлари оралиғида ишлаган деб расмий маълумотнома тайёрлашни таклиф қилган. У бу ишни солиқ органларидаги танишлари орқали амалга оширишини айтган.
ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис ўз хизмати эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ваколатли органлар бундай ҳолатлар коррупцияга қарши курашда жиддий эътиборда эканини маълум қилди.





