Logo

«YouTube» шахсий чатларни қайта ишга туширмоқда

Bugun 14:331 daqiqa

«YouTube» фойдаланувчилар учун шахсий хабар алмашиш имкониятини босқичма-босқич қайта жорий этмоқда. Компаниянинг янги чат хизмати аввал чекланган аудиторияда синовдан ўтказилган бўлса, эндиликда кўпроқ ҳудудларда ишга туширилмоқда.

«YouTube» шахсий чатларни қайта ишга туширмоқда © cybernews.com

«YouTube» 2019 йилда платформанинг ички шахсий хабарлар хизматини ёпган эди. Энди эса компания мазкур функцияни янгиланган кўринишда қайта тақдим этмоқда.

Дастлабки синов натижалари

Шахсий хабарлар хизмати 2025 йил кузида чекланган доирада синовдан ўтказила бошланган. Синов натижалари ижобий баҳолангач, функциядан фойдаланиш имконияти АҚШ ва бошқа ҳудудлардаги кенгроқ аудитория учун очилмоқда.

image_2026-06-11_14-33-43


«YouTube» маълум қилишича, янги чат хизмати орқали фойдаланувчилар мусиқий клиплар, ўқув материаллари ёки «Shorts» видеоларини платформадан чиқмасдан туриб бевосита бошқалар билан улашиши мумкин бўлади.

«Бу янги мусиқий клипми, фойдали ўқув қўлланмасими ёки қизиқарли «Shorts» видеосими, қатъи назар, ушбу янгиланиш контентни айнан томоша қилинаётган жойда улашишнинг янги усулини тақдим этади», — дейилади «YouTube» блоги хабарисида.

Янгиланишдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аккаунтлар иловадаги юқори ўнг бурчакда жойлашган махсус белги орқали хабарлар бўлимига кириши мумкин.

Янги тизим таклифнома асосида ишлайди. Фойдаланувчи бошқа инсон билан мулоқотни бошлаш учун унга махсус ҳавола юбориши керак бўлади. Таклифни қабул қилган шахс суҳбатни давом эттириши ёки рад этиши мумкин.

Мазкур қадам «YouTube»нинг фойдаланувчиларни платформадан ташқарига чиқмасдан мулоқот қилиш ва контент алмашишга ундаш стратегиясининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.

Teglar

Mavzuga oid