Юлий Юсупов: «Бошбошдоқлик-Коррупция-Самарасизлик: Ўзбекистон тўқимачилик соҳаси инқирозининг асосий сабаблари»
14.08.2025 | 08:0010 daqiqa
Сўнгги уч йилда жаҳон бозорида пахта нархи икки баробар арзонлади. Нега хомашё нархи тушган ҳолатда бу Ўзбекистон тўқимачилик саноати учун жиддий инқироз омилига айланди. Иқтисодчи тушунтиради.

Ўзбекистон тўқимачилик соҳасида сўнгги пайтда инқироз белгиларини кузатиш мумкин: ишлаб чиқариш ўсиши секинлашди, экспорт ҳажми пасайди, қарздорлик ортиб, айрим корхоналар касод ҳолатига яқинлашди. Президент маълумотига кўра, бунга асосий сабаб сўнгги уч йилда жаҳон бозорида пахта нархининг тоннаси 3000 доллардан 1500 долларгача тушиб кетгани.
Табиий бозор шароитида хомашё нархи арзонлаши ишлаб чиқарувчи учун ижобий ҳолат ҳисобланади: маҳсулот таннархи пасаяди, рақобатбардошлик ошади, фойда ва экспорт имкониятлари кенгаяди. Бироқ Ўзбекистондаги тўқимачилик ва қишлоқ хўжалигида бозор қоидалари эмас, балки маъмурий-буйруқбозлик тизими устун, деб ёзади Юлий Юсупов ўз Телеграм каналида.
Қуйида унинг постини сўзма-сўз таржимасини келтирамиз.
Нобозор иқтисодиётидаги парадокслар
Ўзбекистон тўқимачилик саноатида инқироз кузатилмоқда:
- ишлаб чиқариш ва экспорт ўсиши секинлашмоқда,
- қарзлар ортиб бормоқда, кўплаб компаниялар уларни қайтаришга ожиз,
- айрим компаниялар касод ҳолатига яқинлашмоқда.





