Зеленский Ўзбекистон компаниясига санкция жорий қилди

Bugun 11:531 daqiqa

Бу Россия сабаб Ўзбекистон корхоналарига нисбатан биринчи марта санкция қўлланилиши ҳолати эмас.

Зеленский Ўзбекистон компаниясига санкция жорий қилди

Украина президенти Воладимир Зеленский Россия, Беларус, БАА, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 31 та компаниясига, шунингдек, 16 нафар Россия фуқаросига нисбатан санкциялар жорий этиш тўғрисидаги иккита фармонни имзолади. Бу ҳақда 30 май куни Украина президентининг расмий сайтида маълум қилинди.

Ушбу чоралар Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг (МХМК) қарори асосида қабул қилинди ва Европа Иттифоқининг 20-пакет санкциялари билан мувофиқлаштиришга қаратилган. Ушбу пакет жами 120 нафар жисмоний ва юридик шахсга нисбатан иқтисодий чекловларни қамраб олади.

Санкциялар рўйхатига қуйидаги соҳа вакиллари киритилди:


• Ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари.
• Радиоэлектрон кураш (РЭБ) воситалари ишлаб чиқарувчилар.
• Дронлар учун дастурий таъминот ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчилар.
• Нефт, газ ва олтин қазиб олувчи компаниялар.
• Жисмоний шахслар рўйхатидан Россия стратегик корхоналари раҳбарлари, бюджет муассасалари вакиллари ҳамда Россия армияси бўлинмалари қўмондонлари ўрин олди.

Ўзбекистон компанияларига нисбатан аввалги чоралар

Бу Россия сабаб Ўзбекистон корхоналарига нисбатан биринчи марта санкция қўлланилиши ҳолати эмас. Бунгача ҳам ЕИнинг 20-пакет санкциялари доирасида Ферғона кимё заводи ва Жиззахнинг «Raw Materials Cellulose» корхоналари рўйхатга киритилган эди. Брюссель ва Киев ушбу компанияларни Россия мудофаа заводлари учун хом ашё етказиб беришда гумон қилган. Шунингдек, олдинроқ «Фотон» акциядорлик жамияти ҳам чекловлар остида қолган эди.

Teglar

Mavzuga oid