Зеленский: Россия қуролларида Ғарб технологиялари бор — бу барча учун таҳдид!

28.06.2025 | 12:302 daqiqa

Украина президенти Володимир Зеленский Киевда ўтказилган халқаро санкциялар конференциясида Россия қуролларида хорижий мамлакатлар саноатига тегишли компонентлар мавжудлигини таъкидлади.

Зеленский: Россия қуролларида Ғарб технологиялари бор — бу барча учун таҳдид!
Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир йилда Россия Украинага қарши ишлатган ракета ва дронларида камида 12 давлат – хусусан, Франция, Германия, АҚШ, Хитой, Тайван, Жанубий Корея, Япония ва Италияда ишлаб чиқилган ҳарбий саноатга оид юзлаб хилдаги электрон қисмлар аниқланган. «Афсуски, ҳатто Ғарб мамлакатлари ҳам ҳали-ҳануз Россияни муҳим ускуналар ва компонентлар билан таъминлашда давом этмоқда. Бу – фақат Украина хавфсизлиги учун эмас, балки сизларнинг хавфсизлигингиз ва глобал адолат учун ҳам жиддий муаммо», — деди Зеленский. Унинг таъкидлашича, украин мутахассислари Россиянинг дрон ва ракеталаридаги саноат қисмларини таҳлил қилиб, келгуси етказиб бериш бўйича режалаштирилган шартномалар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлган.

Teglar

Mavzuga oid