Депутатлар томонидан Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқ таъминоти хизматлари учун тарифларни ошириш тасдиқланди. Аввалроқ, Veolia Energy Tashkent раҳбари Севара Пардабоева нархларни ошириш кераклиги, бошқа йўл йўқлигини айтган эди.
Унинг таклифига билан шу йилнинг октябр ойидан иссиқ сув нархлари аҳоли учун 15 фоиз, юридик шахслар учун 40 фоиз, бюджет ташкилотлар учун қарийб 19 фоиз ошириш маъқулланди.
Янги тарифларнинг жорий этилиш муддати очиқланмаган, бироқ Veolia Energy Tashkent компанияси тарифларни 2025-йил 1-октябрдан оширишни таклиф қилган эди. Ҳужжатни шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолаши керак, тарифлар ҳужжат имзоланганидан кейин 15 кундан кейин кучга киради.
Энди нархлар қанча бўлади?
Энг қизиғи, «Иссиқликтаъминоти» раиси Илҳом Тўраев тарифлар 2025 йилда фақатгина бир марта оширилишини айтган. Бу фақат иссиқлик таъминоти, балки электр, энергия, табиий газ ва совуқ сув учун эди. Аммо мутасаддилар бир-бирларининг муносабатларига қарши чиқишмоқда.
«Тарифлар йил охирига қадар икки марта ошмаслиги аниқ. Чунки электр энергияси, газ, совуқ сув ҳамда улгуржи иссиқлик энергияси тарифлари қайта кўриб чиқилди. Шундан келиб чиқиб, пойтахт кенгашининг фақат битта қарори қабул қилиниб, нархлар бир марта оширилади. Янги тарифларни белгилаш оралиғи олти ойни ташкил этади. Агар дастлабки олти ойда нархлар ошмаган бўлса, кейинги ярим йилда тарифлар икки марта оширилмайди», — деган эди Тўраев.
Veolia Energy Tashkent бош директори Севара Пардабоева эса бунга тескари фикрни айтмоқда:
«Бошқа йўлимиз йўқ, уни (иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари) кўтармасак бўлмайди. Чунки кейинги йилларда қийналиб қолинади, яъни 30 фоиздан эмас, 40−50 фоиздан оширишга тўғри келиб қолади», — деган у.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўтган йилда ҳам компания юридик шахслар учун тарифларни 50 фоизгача оширишни таклиф қилган, бироқ бу таклиф қабул қилинмасдан, фақатгина 15 фоиз ошириш белгиланган.
Одамлар нима дейди?
Vaqt.uz журналисти пойтахт кўчаларида сўровнома ўтказиб, иссиқ сув ва иссиқ таъминоти хизматлари учун тарифлар ошаётгани ҳақида аҳолининг фикри билан танишди.
«Ўртача 600 минг сўмлар атрофида коммуналга тўлаймиз. Энг кўп иссиқ сувга пул кетади. Мана иссиқ сув тарифлари ошяпти, бу бизга оғирлик қилаяпти. Олсам 1 млн пенсия оламан, коммуналга тўлайман, бошқа ҳеч нарсага етмайди», — дейди пенсия ёшидаги аёл.
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида нархлари ошиши юзасидан бошқаларга ҳам савол берганимизда, бу нотўғри қарор эканлигини, ойликлар билан тарифлар ошиши номутаносиб бўлишини айтишди. Шунингдек, сўровномадаги иштирокчиларнинг қолганлари ҳам бу қарорга қарши эканлигини билдиришди.
«Газ ва электрни ўғлим тўлайди, сув билан чиқинди менинг бўйнимда. Ўзим шу 2 та нарсага 500-600 минг сўм атрофида тўлайман. Ҳаммаси аниқ 1 млн сўмдан ошади. Мана пенсиялар 10 фоизга ошди, лекин нархлар 15-20 фоизга ошиб ётибди. Еб-ичиш, дори-дармон учун пул қолмайди. 5 та касалим бор, ҳаммасига пул керак, лекин ортиролмайман. Қишда тўловлар 2 баробар ошади, ҳамма жойни ўчириб ёқиб яшайверамиз-да», — деди ҳайдовчи.
Умумий коммунал тўловлар қанчага ошган?
2025-йил 1-майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергия ва табиий газ нархлари ошди. Бу хизматлар ҳозирда истеъмол қилинган миқдорга қараб турлича тўланмоқда, яъни электр ёки газдан қанча кўп фойдаланилса, шунча кўп тўланади. Амалда коммунал хизматлар учун нархлар рўйхати:
Табиий газ тарифлари (2025-йил)
Истеъмол ҳажми (м³) |
Ноябр – Феврал (иситиш мавсуми) |
Март – oктябр (мавсумдан ташқари) |
0 – 100 / 500 м³ гача |
650 → 1 000 сўм |
650 → 1 000 сўм |
101 – 2 500 м³ |
1 800 сўм |
1 800 сўм |
2 501 – 5 000 м³ |
2 100 сўм |
2 100 сўм |
5 001 – 10 000 м³ |
2 500 сўм |
2 500 сўм |
10 000+ м³ |
3 000 сўм |
3 000 сўм |
Қўшимча тарифлар
Тоифа | Нарх (сўм) |
АГТКСлар учун (м³) | 2 500 сўм |
Иссиқлик электр станциялари (м³) | 1 800 сўм |
Суюлтирилган газ (аҳоли учун) (кг) | 2 000 сўм |
Электр энергия тарифлари (2025 йил)
Тоифа | Истеъмол миқдори | Нархи |
Электр плитали уй-жой ва ётоқхоналар |
200 kWh гача |
225 сўм → 300 сўм |
Электр плитали уй-жой ва ётоқхоналар |
201 – 1000 kWh |
500 сўм |
Электр плитали уй-жой ва ётоқхоналар |
1000 – 5000 kWh |
750 сўм |
Электр плитали уй-жой ва ётоқхоналар |
5000 – 10 000 kWh |
875 сўм |
Электр плитали уй-жой ва ётоқхоналар |
10 000 kWh дан юқори |
1000 сўм |
Бошқа маиший истеъмолчилар |
200 kWh гача |
450 сўм → 600 сўм |
Бошқа маиший истеъмолчилар |
201 – 1000 kWh |
1000 сўм |
Бошқа маиший истеъмолчилар |
1000 – 5000 kWh |
1500 сўм |
Бошқа маиший истеъмолчилар |
5000 – 10 000 kWh |
1750 сўм |
Бошқа маиший истеъмолчилар |
10 000 kWh дан юқори |
2000 сўм |
IV гуруҳ истеъмолчилари |
Барча учун |
900 сўм → 1000 сўм |
Тошкентда яшовчилар бир ойда коммунал тўловлар учун қанча пул сарфлайди?
Vaqt.uz журналисти ўтказган сўровномага кўра, қатнашчиларнинг аксарияти ёз мавсумида газ, электр ва сув учун ўртача 600–700 минг сўм атрофида тўлаётганини айтган. Улар орасида 1 млн сўм ва ундан кўп тўлайдиганлар ҳам бор. Қиш мавсумида эса бу тўловлар 2 бараварга ошишини айтишди.
Фақатгина Тошкентда яшовчи аҳолидан эмас, ижтимоий тармоқлар орқали бошқа ҳудудда яшовчилар ҳолатини билиш мақсадида электрон сўровнома ўтказдик.
«Vaqt.uz» Telegram саҳифасида ташкил қилинган аноним сўровномада 4 минг 600 га яқин киши иштирок этди. Маълум бўлишича, уларнинг 43 фоизи коммунал тўловлар учун 100 мингдан 500 минг сўмгача тўлашади. 27 фоизи эса 500 минг – 1 млн сўм оралиғида пул сарфлайди. Иштирокчиларнинг 19 фоизи 1 млн сўмдан ортиқ тўлашини маълум қилган.
Изоҳларда эса одамлар 2 млн 500 мингдан ҳам ортиқ тўлаяпганини айтишган. Айниқса қиш мавсумида бу миқдор янада ошади.
Х’да ўтказилган сўровнома натижасига кўра, 47 фоиздан кўп одам 100–500 минг сўм орасида, 26 фоиз иштирокчилар эса 1 млн сўмдан ортиқ коммуналга пул сарфламоқда. Атиги 3 фоиз одам 100 минг сўмгача тўлашини маъқуллаган.
Иқтисодчи Отабек Бакиров тарифларнинг навбатдаги марта оширилишини «истеъмолчиларга ҳам остида, ҳам устида ўлпон олиш» деб ҳисоблашини айтган.
Қўшни давлатларимизда коммунал тўловларнинг нархлари қандай?
Қозоғистонда ҳам коммунал хизматлар тарифлари ошган. Қазақпарат’нинг маълум қилишича, йил давомида энг катта ўсиш совуқ сув таъминотида кузатилган, унинг нархи деярли 2 баравар кўтарилди.
Маълумот учун ҳудудларга кўра Қозоғистонда коммунал хизматлари фарқланади. Қуйида ўртача миқдорни кўриб чиқамиз:
Хизмат тури | Нарх (қозоқ тангаси) |
Нарх (сўмда) |
Совуқ сув (1 м³) |
173 танга |
4152 сўм |
Оқова (1 м³) |
109 танга |
2 616 сўм |
Иситиш (1 Гкал) |
6150 танга |
147 600 сўм |
Иссиқ сув (1 м³) |
475 танга |
11 400 сўм |
Электр энергияси (минимум) |
2300 танга |
55 200 сўм |
Электр энергияси (максимум) |
4000 танга |
96 000 сўм |
Табиий газ (1 м³) |
34,5 танга |
828 сўм |
Қирғизистонда ҳам 2025-йил май оида электр энергия нархи 23 фоизга ошган. Электр-энергия эса қуйидагича:
Категория |
Нарх (Қирғиз сўми) |
Нарх (Ўзбек сўми) |
Аҳоли (700 kWh гача) |
1.37 сўм |
192 сўм |
Аҳоли (700 kWh дан ортиқ) |
2.60 сўм |
364 сўм |
Ижтимоий ва диний муассасалар |
2.62 сўм |
367 сўм |
Июн ойидан эса иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари 1 минг 950 сўм/Гкал бўлган. Газ эса мавсум ва миқдорга қараб фарқланади:
Ноябр — Феврал
Истеъмол ҳажми | 1 метр куб учун
(ўзбек сўми) |
Эквивалент (қирғиз сўми) |
500 м³ гача |
650 сўм |
4,39 сўм |
501 – 2 500 м³ |
1 500 сўм |
10,14 сўм |
2 501 – 5 000 м³ |
1 950 сўм |
13,18 сўм |
5 001 – 10 000 м³ |
2 275 сўм |
15,38 сўм |
10 000 м³дан ортиқ |
2 600 сўм |
17,58 сўм |
Март — Октябр
Истеъмол ҳажми | 1 метр куб учун
(ўзбек сўми) |
Эквивалент
(қирғиз сўми) |
100 м³ гача |
650 сўм |
4,39 сўм |
101 – 2 500 м³ |
1 500 сўм |
10,14 сўм |
2 501 – 5 000 м³ |
1 950 сўм |
13,18 сўм |
5 001 – 10 000 м³ |
2 275 сўм |
15,38 сўм |
10 000 м³дан ортиқ |
2 600 сўм |
17,58 сўм |
Тожикистонда ҳам тарифлар ҳудудларга кўра фарқланди. Шу йили 1 апрелдан бошлаб электр энергияга аҳоли 1 kWh 35,36 дирҳам (467,22 сўм) тўлайди. Ичимлик суви 1 м³ учун 1,09 сомоний (1 минг 401 сўм), газ эса 43 фоизга ошиб 8,30 сомонийни (10 минг 668 сўм) ташкил қилади.
Migration Union нашрининг ҳисоб-китобларига кўра, Туркманистонда коммунал хизматлар — элект, сув, чиқинди, иссиқлик таъминоти учун қора бозор курси билан ойига ўртача 73 долларга тўғри келади (давлат курси бўйича ҳисобланганда бу миқдор 570 долларга).
Умумий хулоса қиладиган бўлсак, аҳоли ҳеч қандай тарифлар ошмаган ҳолатда ҳам 1 млнга яқин пулни коммунал хизматлар учун тўлаяпти. Агар куз-қиш мавсумида бу миқдорлар ошса, бу чиқимлар янада ортиб кетади. Зарари эса фақатгина халқнинг чўнтагина бўлади, холос.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тарифлар ҳам, субсидиялаш ҳам бир вақтнинг ўзида оширилаётгани ҳақида ёзган эдик. Истеъмолчилар эса эндиликда харажатларни ҳам солиғидан, ҳам чўнтагидан тўлайди.
Маҳлиё Ҳамидова тайёрлади.