add

2025 йилда Ўзбекистонга 12 миллионга яқин турист ташриф буюрган

Bugun 18:091 daqiqa

Энг кўп сайёҳлар сони қўшни давлатлар ҳисобига тўғри келади.

2025 йилда Ўзбекистонга 12 миллионга яқин турист ташриф буюрган

2025 йилда Ўзбекистонга жами 11,7 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, сайёҳлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 миллион нафарга ёки 46,8 фоизга ошган.

2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қўшни давлатлардан ташриф буюрган.

Хусусан, Қирғиз Республикасидан 3,3 миллион нафар фуқаро Ўзбекистонга келган. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Тожикистон ва Қозоғистон эгаллаб, ҳар икки давлатдан 2,7 миллион нафардан турист ташриф буюрган.

Тўртинчи ўриндаги Россиядан келган туристлар сони 984,4 минг нафарни ташкил этган. Шунингдек, Афғонистондан 476,7 минг, Туркманистондан 370 минг нафар сайёҳ қайд этилган.

Осиё мамлакатлари ҳиссаси ҳам сезиларли даражада ошган. Хитойдан 278,9 минг, Туркиядан 174,9 минг, Ҳиндистондан 80,8 минг ва Корея Республикасидан 46,3 минг нафар турист Ўзбекистонга саёҳат қилган.

Teglar

Mavzuga oid